...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тайваннинг биринчи аёл президенти фаолиятини бошлади


16:26, 20.05.2016 Олам
 2 492

Цай Инвень айни вақтда 59 ёшда.

Бугун, 20 май куни Тайбэйда Хитой Республикаси маъмурияти раҳбари Цай Инвэннинг Инаугурация маросими бошланди, деб хабар беради “Gazeta.ru”нашри.
 
Мухолифат Демократик тараққиёт партиясига раҳбарлик қиладиган Цай Инвэнь 2016 йилнинг 16 январида ўтказилган президентлик сайловларида ғолиб чиққанди. У бугун президентлик лавозимидаги илк иш кунини бошлади. Инвень 4 йил давомида мамлакатга раҳбарлик қилади.
 
Демократик тараққиёт партияси етакчиси Цай Инвэнь хитой тилида сўзлашувчилар истиқомат қиладиган ҳудуддаги давлат раҳбарлари орасида илк аёл президентдир.
Умида Якубова

Теглар:Тайван Цай Инвень 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!