...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тилла тақинчоққа бурканган аёллар божхоначилар назарига тушди


15:01, 16.02.2017 Жамият
 5 522

Сотиболдиева йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 294 гр оғирликдаги тилла ва кумушдан тайёрланган 87 дона заргарлик буюмларини қўл юклари орасига яширган ҳолда олиб киришга уринган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
 
Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаролар Отабаева ва Сотиболдиевалар (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларни бузишга уринишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ушбу шахслар божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг қинғир қилмишлари фош этилди.
 
Гап шундаки, Сотиболдиева йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 294 гр оғирликдаги тилла ва кумушдан тайёрланган 87 дона заргарлик буюмларини қўл юклари орасига яширган ҳолда олиб киришга урингани маълум бўлди.
 
Унинг ҳамроҳи Отабоева ҳам 61 гр оғирликдаги 10 дона тилла тақинчоқларни эгнидаги кийимларининг чўнтакларига яширганча олиб ўтишга уринган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теглар:Тилла Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар