...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда 5 маҳалла раиси жиноятга қўл урди


15:29, 22.12.2018 Жамият
 8 121

Йиғилишда Республика комиссияси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев иштирок этди.

Самарқанд вилоятидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 7 нафар ходими (5 нафар маҳалла раиси, 2 нафар масъул котиб) томонидан жиноятлар содир этилган. Бу ҳақда бугун, 22 декабрь куни
Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қўшма йиғилишида маълум қилинди.


 
Йиғилишда Республика комиссияси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев иштирок этди.
 
Тадбирда вилоятда жорий йилнинг ўн бир ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
 
Хусусан, ҳудудда умумий жиноятчилик ва жиноят-қидирув соҳасидаги жиноятлар ошмаган бўлса-да, бироқ туманлар кесимида, айниқса айрим маҳаллаларда  ҳуқуқбузарликлар сони ортганлиги таъкидланди. Жумладан, вилоятдаги 1087 та маҳалланинг 838 тасида ёки 77,1 фоизида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйилиб, уларнинг деярли ҳар тўртинчисида жиноятлар сони ошган.
 
Бунга ҳудудлардаги криминоген вазият ва жиноятлар динамикаси тўлиқ таҳлил қилинмаганлиги, етарли малака, иш стажи ва тажрибага эга бўлмаган профилактика инспекторларининг тайинланиши ҳамда куч ва воситаларнинг тўғри тақсимланмаганлиги омил бўлаётгани қайд этилди. Қолаверса, баъзи маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари жамоатчилик манфаатлари йўлида жон куйдириш у ёқда турсин, ҳаттоки ўзлари қинғир йўлларга қадам қўяётгани жойларда нохуш статистиканинг ҳануз камаймаётганига қисман сабаб бўлмоқда. Жумладан, ҳисобот и афсус билан қайд этилди. 


 
Йиғилишда урғу берилган яна бир масала вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг содир этилаётгани бўлди. Қайд этилганидек, бундай жиноятлар сони Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Пастдарғом, Пахтачи, Нарпай туманларида ортган. Ўсмирлар жиноятчилигининг асосий сабаблари қаторида улар орасидаги профилактика ишларининг талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги қайд этилди. Бироқ, бу муаммо комплекс хусусиятга эга эканлиги таъкидланиб, бунда нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари, балки жамоатчилик тузилмалари ва, энг аввало, оила институти муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида айтиб ўтилди.

Теглар:Ниғматилла Йўлдошев Жинотчилик Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар