...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиббиёт соҳасида магистратура йўналишларига янги мутахассислик қўшилади


13:04, 22.03.2017 Жамият
 3 430

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Lex.uz сайтида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.
 
Ҳужжатга кўра, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика жарроҳлик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилади. Бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон Республикаси бош вазири томонидан 14 март куни имзоланган.
 
Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
 
- ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш бўйича методик раҳбарликнинг самарали вертикалини шакллантириш;
 
- малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш;
 
- мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш; мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш;
 
- сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш.
 
Марказ Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй манзили бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси ҳудудида жойлаштирилади. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шодмонов зиммасига юкланди.

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси Тиббиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар