...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабарнома: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради


15:15, 11.02.2017 Жамият
 11 052

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, кўп миқдорда қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши муносабати билан фуқароларни огоҳлантиради.

Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, кўп миқдорда қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши муносабати билан фуқароларни огоҳлантирмоқди.
 
ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази аҳолидан қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришини сўрайди:
 
  • хонадонларни иситишда печлар ва бошқа иситиш ускуналарининг созлигига эътибор қаратинг;
  • мўриконларни тозалиги ва тўғри ўрнатилишини қатъий назоратга олинг;
  • газ плиталардан хонани иситиш мақсадида фойдаланманг;
  • кўчага чиққанда мавсумга мос равишда кийининг;
  • музлама ҳосил бўлган йўлаклар ва ҳудудлардан имкон қадар ҳаракатланмаслик чораларини кўринг;
  • йўлларда автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёт чораларини кўринг;
  • бино ва иншоотлар том ва тарнов қисмларида сумалак ҳосил бўладиган жойлардан эҳтиёт бўлинг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази
 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар