...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна ва Лола Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар (видео)


09:32, 31.01.2017 Жамият
 14 593

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, гулдаста қўйдилар.

30 январь – Мустақил Ўзбекистон Республикаси асосчиси, буюк сиёсат ва давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ислом Каримов мангу қўним топган маскан – Ҳазрати Ҳизр мақбарасини зиёрат қилгани, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, қабрига гул қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, гулдаста қўйдилар. Татьяна ва Лола Каримоваларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, Президентнинг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.
 
Қадамжода Биринчи Президентимизнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди.
 
 
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева отасининг набираси билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, унга дил изҳорларини ёзиб қолдирган эди. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Татьяна Каримова Ислом Каримов хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

нигор
14:45 01.02.2017

Ман Бир нарсани такрор ва такрор баралла айтишим мумкинки Узбекистанни юраги гамхори уз халки учун жонини фидо килувчи биринчи арбоби буюк сиймо егаси Ислом Каримов бобомиз хамиша халки ел юрти калбида абадий колажак.!!! Оллохим Узи абадий рохат егаси килсин ва уз рахматига олсин. Мани Яна Бир тилагим,ватанимиз тинч,юртимиз бахтийор яшасин оллохим йомон кузлардан Узи асрасин.!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар