...
МЕНЮ
ONLINE TV

Талаба бўлишни истаган абитуриентларга етти маслаҳат


12:03, 28.07.2017 Жамият
 3 116

Унутманг, жавобга тегишли бўлган доирача тўлиқ бўялмаса, жавоблар варақасини ўқиш қурилмаси бўялган доирачани таҳлил қилмайди.

Маълумки, Ўзбекистонда 1 август куни олий таълим муассасаларига қабул тестлари ўтказилади. Тест жараёнларида абитуриентлар билан юзага келиши мумкин бўлган 7 ҳолатга тўхталамиз.
 
1. Ҳурматли абитуриент, аввало, белгиланган тартибларга қатъий риоя этишингиз зарур. Акс ҳолда, тест назоратчилари томонидан тузилган ёзма далолатномага асосан имтиҳондан зудлик билан четлаштириласиз. Шунингдек, имтиҳон варақасида тегишли доирачани тўлиқ бўяш йўли билан саволга жавобингизни ифодалайсиз. Варақадаги бошқа чизиқ ва ёзма тушунтиришлар қабул қилинмайди.
 
2. Вақтни тўғри тақсимлаш мувофаққиятнинг энг катта “калитидир”. Диққат билан саволлар китобидаги топшириқлар жавобини маҳсус варақага белгиланг. Эътиборсизлик қилиб, тест саволлари китобига белгиланган жавоблар инобатга олинмайди.
 
3. Саволлар китобида битта саволга иккита тўғри жавоб берилган бўлса, ҳеч иккиланманг. Сабаби, бундай тест саволи нотўғри тузилган ҳисобланади ушбу савол тушган барча абитуриентлар тўғри жавоб белгилаган бўлади.
 
4. Абитуриентнинг энг катта “душмани” ҳаяжондир. Унутманг, жавобга тегишли бўлган доирача тўлиқ бўялмаса, жавоблар варақасини ўқиш қурилмаси бўялган доирачани таҳлил қилмайди.
 
5. Саволлар китобини синчиклаб йўналишингиз бўйича тегишли саволлар китоби ва жавоблар варақасини текширинг. Тушунмовчилик юзага келса, зудлик билан аудитория раҳбарига мурожаат қилишингиз лозим. У ДТМ вакилига бу ҳақда хабар бериб, далолатнома тузади. Сизга заҳирадан йўналишингиз ва тилингизга мос бошқа саволлар китоби ҳамда жавоблар варақаси берилади .
 
6. Сизга тақдим этиладиган “Абитуриент руҳсатномаси” ва “Титул варақаси”ни беҳато тўлдириш олий таълим муассасасидаги қабул комиссиясининг ваколатига киради.
 
7. “Абитуриент руҳсатномаси”ни текшириб олишни ёдда тутинг! Мазкур ҳужжатда ҳато ва камчиликлар бўлса тест синовлари ўтказиладиган бинога киришингизга руҳсат берилмайди.
 
Биз сизга омад тилаймиз!
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Абитуриент Тест ДТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар