...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи фуқаролар учун тест синовлари бошланди


12:58, 06.11.2018 Жамият
 2 247

Тест материаллари белгиланган муддатларда жойларга етказилади ва Давлат тест марказига олиб келинади.

Республика бўйича 2019 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи фуқаролар учун тест синовлари бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.
 
Тест синовлари 2018 йил ноябрь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбирларда Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмалари ва марказий бошқарув аппарати ходимлари, Мудофаа вазирлигининг жойлардаги бошқарма ва бўлинмалари, Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб этилган.


 
Тест материаллари белгиланган муддатларда жойларга етказилади ва Давлат тест марказига олиб келинади. Натижалар кунлик ҳажмда ҳисобланади ва манфаатдор вазирлик вакилларига тақдим этиб борилади.

Теглар:Муддатли ҳарбий хизмат Давлат тест маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар