...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадбиркорларни текширишни оптималлаштириш учун яна бир ташаббус. Ёмғирдан қочиб дўлга тутилмаймизми?!


15:10, 26.02.2018 Жамият
 4 827

Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштирш ва бизнесни юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари бўйича фармони лойиҳаси тайёрланди.
 
Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Янги Агентлик бошқа давлат органларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ штат бирликлари ва функцияларини ўтказиш орқали тузилади.



Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг хўжалик субъектлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш фаолиятини Агентликка ўтказиш режалаштирилмоқда.
 
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиш, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг полиграфия фаолияти шуғулланаётган корхоналарда текширув ўтказиш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига бериш таклиф этилмоқда.
 
Фармон лойиҳаси тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тадбиркор агентлик фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар