...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ тизимида яна бир қоғозбозликка чек қўйилди


16:44, 17.03.2018 Жамият
 6 165

Бундан буён давлат солиқ хизмати органи ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни ичида қайтаради.

Қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш механизми соддалаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги расмий каналида хабар берилди.
 
Янги тартибга мувофиқ қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) ортиқча суммасини қайтариш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 5 иш кунига қисқартирилди. Бундан буён давлат солиқ хизмати органи ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни ичида қайтаради.


 
Шу билан бирга бу жараёнга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши назарда тутилиб, ариза солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида берилиши мумкинлиги белгиланди.
 
Агарда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза қоғоз шаклида тақдим этилганда, унга илова қилинадиган ҳужжатлар уч нусхада бўлиши керак. Шу кунга қадар қоғоз шаклидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар тўрт нусхада тақдим этилар эди.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Солиқ ҚҚС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар