...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёда 100 оилага янги уйнинг калити топширилди


09:58, 15.09.2016 Жамият
 2 687

Массивда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб 90 ўринли мактаб ҳам барпо этилди.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган янги уйлар фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Мирзаобод туманидаги “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилган замонавий турар жойлар ҳам 100 оилага бир олам қувонч улашди.
 
Массивда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб 90 ўринли мактаб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пункти, тикув цехи, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам бунёд этилган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтган даврда Сирдарё вилоятида қарийб 3 мингта янги уй-жой қурилди. 

Теглар:Сирдарё Намунавий уйлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар