...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сингапур Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади


15:44, 22.04.2017 Жамият
 2 834

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 20 йил тўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир-бирларига табрик йўллаганлар. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўтган даврда “узоқ муддатли ва серқирра ҳамкорликни йўлга қўйишда” сезиларли натижаларга эришилгани, “ўзаро сиёсий мулоқот, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий, маданий-гуманитар алоқалар ривожланиб бораётгани”ни таъкидлаган.

Сингапур Президенти эса ўз қутловида “Сингапур ва Ўзбекистон 20 йилдан буён ҳам ўзаро муносабатларда, ҳам халқаро майдонда самарали ҳамкорлик қилиб келаётгани, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларда мунтазамлик касб этгани, Ўзбекистонда Сингапур олий таълим муассасалари ва компаниялари фаолият юритаётгани” ҳақида алоҳида тўхталган.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Сингапур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар