...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сигарет қутисида “марихуана” яширган шахс аниқланди


15:20, 31.05.2017 Жамият
 2 483

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 28 май куни соат 11:20 да Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Бектемир туманидаги ЙПХ масканида ҳайдовчи Ойбек Азизхонов бошқарувидаги Spark русумли автомобиль кўздан кечирилаётган вақтда, унинг ёнида бўлган сигарет қутисида оғирлиги 2,86 грамм бўлган “марихуана” гиёҳванд моддасини сақлагани аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Бектемир марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар