...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швейцария элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади


15:32, 27.04.2017 Жамият
 1 873

Элчи Ўзбекистонда яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерациясининг ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Штефан Клёцлини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Суҳбат давомида Элчининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олиб борган мамлакатимиздаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди.
 
Шунингдек, вазир Швейцария Элчисига икки томон ҳамкорлигини кенгайтиришга қўшқан шахсий ҳиссаси учун ташаккур изҳор этди. Ўз навбатида, Штефан Клёцли Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини муваффақиятли бажариши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Штефан Клёцли Швейцария Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар