...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоира Бахтинисо Маҳмудова операция учун Туркияга жўнаб кетяпти


15:20, 17.12.2018 Жамият
 4 349

Насиб этса 30 январь куни у Тошкентга соғ-саломат қайтиб келади.

Аввалроқ, ёш шоира Бахтинисо Маҳмудова жарроҳлик операцияси учун Туркияга жўнаб кетиши, бунинг учун эса 30 минг АҚШ доллари кераклиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунгача кўплаб кўнгиллилар, саховатпеша кишилар томонидан Бахтинисонинг номига очилган ҳисоб рақамига пул туширилди. Ким икки оғиз сўз, ким молиявий ёрдам билан Бахтинисонинг соғайиб кетишига умид билдирди, кўнглини кўтарди.


 
Бугун, 17 декабрь куни Бахтинисо Маҳмудова Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетмоқда. Айни дамда унинг кўплаб тенгқурлари, дўстлари, яқинлари Бахтинисога соғлик тилаб, аэропортга тўпланганлар. Насиб этса 30 январь куни у Тошкентга соғ-саломат қайтиб келади.
 
Бахтинисо 15-16 ёшларида оёқ-қўлларидаги кучсизланишни сезди, кейинчалик касаллик ривожланиб бориб, орқа умуртқада қийшайиш пайдо бўлди. Самарқанд вилояти Травматолгия марказида тўрт марта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. 2010 йилдан  у юра олмай қолди. Кейинчалик, Республика Неврохирургия марказида орқа миясида ўсимта борлиги аниқланди. Ўсимта миянинг анча ички қисмида жойлашгани сабаб, уни Ўзбекистонда олишнинг имкони бўлмаган. 

Теглар:Бахтинисо Маҳмудова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар