...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайхонтоҳур туманида қотиллик юз берди


15:42, 22.08.2017 Жамият
 6 106

Жабрланувчи кўкрак қафаси соҳасидан олган жароҳатлари оқибатида касалхонада ҳалок бўлди.

2017 йилнинг 19 август куни тахминан соат 22:00 да, Акром Абдугаппарович Ашрабов (исм-шарифлар ўзгартирилган), Шайхонтоҳур тумани, Гулобод даҳасидаги салқин ичимликлар савдоси амалга ошириладиган жойда, фуқаро Рихсивой Ишматович Муратов билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, унга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ сайтида хабар берилди.
 
Натижада у “кўкрак қафаси сохасида кўплаб санчилган-кесилган жарохатлар, ички қон кетиши” ташхиси билан шаҳар биринчи клиник шифохонасига олиб борилган.
 
Бироқ, Р.Муратов олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қотиллик Шайхотоҳур Жиноят кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар