...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода ва Шоҳруҳ рэпернинг клипини 1,5 миллиондан ортиқ киши томоша қилди


14:01, 30.04.2016 Клип
 20 270

Шаҳзода бу борада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, “Ниҳол” мукофоти совриндорлар Улуғбек Раҳматуллаев ва Манзура Йўлдошевани ортда қолдирди.

Бугунги шоу-бизнесда муваффақиятли, бир тинглашдаёқ ёдда қоладиган қўшиқ яратиш жуда қийин бўлиб қолган. Шу сабаб бир вақтлар мега юлдуз бўлган санъаткорларларнинг кўплари бугун ёшларга ўрнини бўшатиб беряпти. 16 йилдан буён ижод қилиб келаётган хонанда Шаҳзода эса ҳамон ўз мавқеини бир маромда ушлаб келяпти.
 
Хонанда жорий йилнинг февраль ойида ҳамкасби Шоҳруҳ рэпер билан ҳамкорликда “Кет” номли қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этганди. Кўп ўтмай ушбу қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинди. Клип “YouTube.com” сайтига 3 февраль куни жойлаштирилганди. Бугунгача уни 1 миллион 700 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилгани маълум бўлди. Бу февраль ойида бошқа хонандалар – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Улуғбек Раҳматуллаев ва Манзура Йўлдошева, хонанда Шоҳруҳхон томонидан тақдим этилган янги клипларни ортда қолдириб, энг юқори натижани Шаҳзода ва Шоҳруҳ қўлга киритганидан далолат.
 
Қулоққа ёқимли, сўзлари тез тилга ўрнашадиган мазкур қўшиққа ишланган видеоклип ҳам ҳаётийлиги билан бошқаларникидан фарқ қилади. Шу сабаб ҳам уни томошабинлар яхши қабул қилгандир.
 
Маълумот учун, эртадан Шаҳзоданинг “Истиқлол” санъат саройидаги 7 кунлик концерт дастурига старт берилади. 
 

Теглар:Шаҳзода Шоҳрух рэпер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
20:30 30.04.2016

Концерт кутилганидек ўтишига тилакдошман, олға Шахзода!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия