...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳрисабзда Халқаро мақом санъати анжумани очилди


21:22, 06.09.2018 Жамият
 3 230

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Бугун, 6 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳрида куни Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлди.
 
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
 
Ушбу халқаро анжуман давлат раҳбари ташаббуси билан ўзбек миллий мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш мақсадида ташкил этилди.






 
Президентнинг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу фестивалга катта тайёргарлик кўрилди. Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдони ҳудудида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар намойиши ва сотуви йўлга қўйилди.




 
Халқаро мақом санъати анжумани бу йил биринчи марта ўтказилмоқда. Президент қарорига мувофиқ, унинг ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Халқаро мақом санъати анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар