...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳар йўловчи ташиш транспортидан кимлар бепул фойдаланиши мумкин?


13:12, 03.03.2017 Жамият
 4 751

Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатида қимлар бор?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февральдаги ПФ-4782 сон “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони кўра, Меҳнат вазирлигининг айрим масалалар бўйича ваколатлари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юклатилганлиги муносабати билан қонуности ҳужжатларига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
 
Идоравий ҳужжатларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан “Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб Адлия вазирлигида 2017 йилнинг 15 февралида 2434 1-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатини ҳар йил якуни бўйича инвентаризация қилишда Шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органлари томонидан Пенсия жамғармаси ва Мудофаа вазирлигига бериладиган маълумотларни ягона шаклига келтириш мақсадида Низом 4-илова билан тўлдирилди. Ушбу илова билан нафақа олувчиларга шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқи берилмаган.
 
Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг тоифалари ўзгармаган. Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунига кўра, шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига фақат қуйидагилар эгалар:
 
-1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
 
-1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг II гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
 
-1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
 
-Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
 
-ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
 
-Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
 
-кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Жамоат транспорти Автобус Йўловчи ташиш Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар