...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳар автобусларига ўрнатилган Wi-Fi йўлкирага таъсир қилади?


16:02, 04.02.2016 Жамият
 6 325

“Тошшаҳартрансхизмат” Акционерлик компанияси томонидан йил давомида йўналишли автобусларни интернет тармоқлари билан жиҳозлаш режалаштирилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" Акционерлик компанияси томонидан Тошкент шаҳрида йўловчиларга юқори хизмат кўрсатиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида куни кеча 14-йўналишли автобусларига синов тариқасида Wi-Fi тармоғи ўрнатилгани ҳақидаги хабар оз вақт ичида бутун республика бўйлаб тарқалишга улгурди. Ижтимоий тармоқлар, хусусан мессенжерларда “бу автобусдаWi-Fi бор” деб қайд этилган суратлар тарқалди.

Компания 4G LTE  замонавий технологиясига асосланган 2 мбит тезликдаги интернет хизматини тақдим этишни режалаштирган. “Тошшаҳартрансхизмат” Акционерлик компанияси Ахборот Коммуникация Технологияларини жорий этиш бўлими бош мутахассиси Ўткир Аюповнинг маълум қилишича , автобусларда ўрнатилган бепул интернет тармоғи йўл ҳақининг ошишига таъсир қилмайди. Автобусларга Wi-Fi тармоғи аҳоли ва шаҳар меҳмонларига қулайликлар яратиш ҳамда сифатли ҳизмат кўрсатиш мақсадида ўрнатилмоқда.



“Тошшаҳартрансхизмат” АК расмий сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, Wi-Fi ҳозирда фақатгина 14-йўналишли автобусларига синов тариқасида ўрнатилган бўлиб, яқин кунларда 51 ва 28-йўналишли автобусларда ҳам Wi-Fi тизими ишга тушади. Интернет қулайликларига эга бўлган барча автобусларга махсус маълумотнома ёпиштирилади ва ундан фойдаланиш мутлақо бепул.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” АК йил давомида интернет тармоқлари билан шахардаги аксарият йўналиш автобусларини жиҳозлашни режалаштирган. 
Ёдгор Абдулло

Теглар:Тошшаҳартрансхизмат Автобус Wi-Fi 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар