...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи якунига етди


02:11, 08.03.2017 Жамият
 3 550

Туркманобод аэропортида Ўзбекистон Президентини Туркманистон Президенти кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 6-7 март кунлари Туркманистон Республикасига қилган давлат ташрифининг асосий учрашувларидан сўнг, Туркманобод шаҳридаги “Руҳият” саройида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталарининг концерти намойиш этилди. Бу ўзбек ва туркман халқларининг бир-бирига яқинлигини яққол намоён этди, мамлакатларимизнинг замонавий ва мумтоз санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди.
 
Сарой фойесида ўзбек ва туркман халқ амалий санъати буюмлари намойиш этилди.
 
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи якунига етди.
 
Туркманобод аэропортида Ўзбекистон Президентини Туркманистон Президенти кузатиб қўйди.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи ва унинг доирасида имзоланган ҳужжатлар, бўлиб ўтган маданий тадбирлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик ва қардошлик тамойиллари асосида ривожланиб бораётганини яққол намоён этди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар