...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасида муҳокамалар бошланди


11:33, 20.05.2017 Жамият
 3 217

Саломлашиш маросимларидан сўнг давлатлар раҳбарлари “бирга бир” форматида музокараларга киришади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида “Аваза” миллий сайёҳлик зонасининг “Камалак” болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашган эди.
 
Мазкур зонада Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасида муҳокамалар бошланди.
 
Саломлашиш маросимларидан сўнг давлатлар раҳбарлари “бирга бир” форматида музокараларга киришади.
 
Олий даражадаги  ўзбек-туркман томонлари учрашувининг кун тартибидан қўшни мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокамаси ўрин олган.
 
Бундан ташқари, президентлар ўзаро манфаатли бўлган ҳудудий ва халқаро сиёсат масалаларини ҳам муҳокама қилади.
 
Учрашув сўнггида иккитомонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.
Сумбула

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Аваза Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар