...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаати бошланди


09:34, 28.12.2018 Жамият
 4 973

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Олий Мажлис Мурожаатнома йўллаши ҳақида хабар берган эдик.
 
Тадбир бугун, 28 декабрь куни соат 9:30 да бошланди.
 
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Ҳукумат шахсий таркиби, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, фаоллар ва ОАВ ходимлари иштирок этяпти.
 
Тадбирни “Ўзбекистон”, “Ўзбекистон 24” телеканали ва сайтимиз орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев илк бор 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома йўллаган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мурожаатнома Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар