...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Хавфни “ташқи” ва “ўзганики” сифатида ажратишдан воз кечиш керак”


14:54, 10.11.2017 Жамият
 4 230

Ўзбекистон Республикаси Президенти экстремизм, терроризм, трансмиллий жиноятчилик мавзуларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида экстремизм, терроризм, трансмиллий жиноятчилик мавзуларига алоҳида тўхталиб ўтди.
 
“..Бизнинг назаримизда таҳдид ва мавжуд хавфни “ташқи” ва “ўзганики” сифатида ажратиш ғоясидан воз кечиш лозим. Хавфсизлик масаласи БМТ томонидан тан олинган превентив дипломатия доирасидаги инструментлар орқали ҳал этилиши ва назоратга олиниши лозим. Минтақада барқарор тинчлик шароитининг келгуси тақдири бевосита Афғонистонда эришилган натижага боғлиқ. Шунинг учун, таъкидлаб ўтаман, Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан иқтисодий шерикчиликни, транспорт ва логистика, миллий кадрларни тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни давом эттиради”, деди Президент.
 
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, минтақада барқарорликни таъминлашнинг энг устувор масаласи —бу экстремистик ғояларга қарши самарали кураш олиб бориш, шунингдек, унинг таъсирига тушиб қолаётган ёшларни тўғри йўлга бошлай билишдан иборат.
 
Дарҳақиқат, мазкур муаммо айни кунларда энг муҳим масалалардан ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон бўйлаб юз бераётган терактлар билан ёнма-ён Марказий Осиё мамлакатларида дунёга келган инсонларнинг номлари қайта-қайта қулоққа чалиниб турибди. Ёшларда ёт, бузғунчи ғояларга нисбатан имунитетни шакллантириб бориш — Ватани тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг энг муҳим вазифаси бўлиши керак.
 
“Аҳолининг таркиби бўйича Марказий Осиё энг ёш минтақа ҳисобланади. Ёшлар умумий аҳолининг 60 фоизини ташкил қилади, бу эса жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан юқори”, дея давом эттирди ўз нутқини Президент Шавкат Мирзиёев. У БМТ минбарида Ўзбекистон томонидан “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияни қабул қилиш таклиф билдирилганини ҳам қўшимча қилди.
 
“Бизнинг бу йўлда бирлашиб, ҳаракатланишимиз, ёшларни ёмон йўлга адашиб қолишдан асраш борасида кучли белги бўлади. Бу билан адашган кишиларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал ҳаётга қайтаришда бирлашганмизни билдирамиз”, деди Шавкат Мирзиёев. Президент бу сўзлари билан халқимизнинг кўнглидагилар гапларни жаҳон ҳамжамиятига баён қилиб бердилар.
 
Эслатиб ўтамиз, БМТ шафелигида  Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция бугун ўз ишини бошлаган эди.
 
Халқаро конференцияда дунёнинг 500 дан зиёд сиёсатчилари ва юқори лавозимдаги давлат вакиллари иштирок этмоқда.
 
Режага кўра, Халқаро конференцияда Марказий Осиё хавфсизлиги ва ривожланиши, шунингдек, минтақа давлатлари ўртасида сиёсий, савдо ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Самарқанддаги конференция Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар