...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев янги хонадон ва боғчани кўздан кечирди


13:50, 10.08.2018 Жамият
 4 223

Давлати раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган.

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат томонидан ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор натижасида Миллий боғ ёнидаги сўлим масканда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилганди. Ушбу хиёбон рўпарасида қурилаётган мазкур уй-жойлар ёзувчи ва шоирларга берилади. Уйнинг биринчи қаватида 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника ташкил этилади.


 
Шавкат Мирзиёев қуриб битказилган хонадонлардан бирини ва мактабгача таълим муассасасини кириб кўрган. Оилаларнинг тинч-фаровон яшаши, болаларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берган.


 
Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида замонавий турар жой мажмуалари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканлари ва сайилгоҳлар қуриш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилган.
 
Давлати раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар