...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев янги сайланган Қирғизистон президентини табриклади


17:13, 16.10.2017 Жамият
 7 744

Қирғизистон халқи ўз тарихида бешинчи президентни сайлади.

Аввалроқ, Қирғизистонда сайлов бўлиб ўтиши ҳамда Сооронбай Жээнбековнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар бериб ўтган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни Қирғизистон Республикаси президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.
 
ТИВ Матбуот хизмати берган хабарда Шавкат Мирзиёев Жээнбековнинг ғалабаси чуқур ислоҳотлар, ўзгаришлар, аҳоли фаровонлиги, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва тотувликни таъминлашга қаратилган дастурларни Қирғизистон халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланишидан далолат беришини таъкидлагани келтириб ўтилган.
 
Хабарда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга катта эътибор қаратилаётгани айтилган.
 
“Сўнгги йилларда эришилган юқори даражадаги конструктив сиёсий мулоқот ва томонларнинг мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун ўзаро ҳурмат ҳамда умумий манфаатларни ҳисобга олиш принциплари асосида иш олиб бориши янада ривожланишига ишончим комил”, - дея таъкидланади Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековга мустаҳкам соғлик ва маъсулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилаган бўлса, Қирғизистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар