...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев яна бир вазирнинг лавозимини алмаштирди


17:25, 29.12.2016 Жамият
 10 235

У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув аппаратининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини назорат ва координация қилиш хизматига раҳбар этиб тайинлади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Турсинхон Худойберганов Айдарович бошқа лавозимга ўтди.  
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув аппаратининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини назорат ва координация қилиш хизматига раҳбар этиб тайинлади.
 
Турсинхон Худойберганов Айдарович Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 1951 йил 20 май куни туғилган. Миллати – қозоқ.
 
Маълумоти – олий,  1974 йил Низомий номидаги Тошкент Педагогика институтини,  1982 йилда – собиқ Иттифоқдаги ИИВ Академиясини тамомлаган.
 
1974-1999 йилларда Ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда, 1999-2001 йилларда – Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2001-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2006-2010 йилларда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2010 йил март ойидан хозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида иш олиб борган.
 
Оилали,  уч нафар ўғли ва битта қизи бор.
 
Ҳозирча Турсинхон Худойберганов Айдаровичнинг ўрнини ким эгаллагани ҳақида маълумотлар йўқ.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев ФВВ Турсинхон Худойберганов Айдарович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар