...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди


19:25, 28.07.2017 Жамият
 2 123

Ҳиндистонда сув тошқинлари натижасида бугунга келиб ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга етди.

Ҳиндистоннинг Гужарот штатида бир неча кундан бери давом этаётган кучли сув тошқинлари натижасида бугунга келиб ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга етгани ҳақида хабар бергандик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарот штатида рўй бераётган табиий офатга щз муносабатини билдириб, Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковиндга самимий ҳамдардлик изҳор этди.
 
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Ҳиндистон президенти ва бутун Ҳиндистон халқига чуқур таъзия билдирди. Оила аъзолари ва яқинларидан жудо бўлганларга самимий ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишини сўради.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ҳиндистон Шавкат Мирзиёев Рам Натх Ковинд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар