...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев V Осиё ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди


08:39, 18.09.2017 Жамият
 4 469

Ушбу спорт мусобақасида 60 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Есинмират Оразгелдиев кутиб олган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.


 
ЎзА хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Ашхобод Олимпия стадионига ташриф буюрди. 45 минг томошабинга мўлжалланган иншоотга кўплаб мамлакатлардан келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Осиё олимпия кенгаши раҳбарияти, фахрий меҳмонлар, минглаб спорт ишқибозлари тўпланди.
 
Ушбу тадбирнинг очилиш маросимида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Осиё ўйинларини расман очиқ деб эълон қилди.
 
Ундан сўнг, Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ сўзга чиқиб, йиғилганларни спорт байрами билан табриклади.
 
Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида 60 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар иштирок этиши айтиб ўтилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Улуғбек Алимов олиб чиқди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси таркибида 189 спортчи бўлиб, улар спортнинг 20 тури бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Туркманистон Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар