...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Туркияга етиб борди


14:28, 25.10.2017 Жамият
 7 282

Ўзбекистон делегацияси Истанбул шаҳрига ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 25 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига расмий ташриф билан етиб борди.

Ўзбекистон Президентини Туркия бош вазир ўринбосари Бакир Бўздоғ Анқарадаги "Эсенбоға" аэропортида кутиб олди.


 
Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, глобал ҳамда минтақавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Истанбул шаҳрига ҳам ташриф буюради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар