...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев туризмни ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказди


10:01, 04.10.2017 Жамият
 2 623

Ўзбекистонга 1 млн 800 минг нафар сайёҳ ташриф буюриб, хизматлар экспорти 1,86 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилган хизмат сифатини ошириш, мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
 
ЎзА берган хабарга кўра, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, Президент туризмнинг муҳим тармоқ экан ҳамда имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлаган.
 
Ўзбекистон ҳам сиёсат, ҳам зиёрат учун қулай ҳудуд бўлиб, транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш куннинг долзарб масаласи таъкидланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда 2017 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Унга кўра шу давр ичида Ўзбекистонга 1 млн 800 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган ва бу миқдор 2016 йилга қараганда 17 фоизга кўп.
 
Сайёҳлик хизматлари экспорти ҳам 17 фоизга ошиб, 1,86 миллиард долларни ташкил этган. Йил якунига қадар Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2,5 миллион кишидан ошиши кутилмоқда.
 
Туризмнинг альпинизм, отда, туяда, велосипедда, саёҳат қилиш, off-road, балиқ ови, рафтинг, ҳелиски, геотуризм, таълим туризми, тиббий туризм каби янги турлари оммалашмоқда.
 
Ўзбекистонда туризм тармоғини Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот талабларига мос келишини таъминлаш мақсадида туризм терминологияси ва меҳмонхона хўжаликлари хавфсизлиги талаблари бўйича янги 2 та давлат стандарти ишлаб чиқилди ва рўйхатдан ўтказилди.
 
Бухоро ва Самарқандда сайёҳлар учун куну тун фаолият кўрсатувчи, ҳар бирининг майдони 10 гектардан иборат “Қадимий Бухоро” ва “Самарқанд сити” туризм ҳудудларини барпо этиш бўйича ишлар бошланган.
 
Ўзбекистон Президенти йиғилишда Европа, Осиё ва бошқа қитъалардан келадиган сайёҳлар учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш, чартер рейслар ва темир йўлларда қатновлар сонини ошириш, туризм ривожланган мамлакатлар тажрибасини мукаммал ўзлаштириш, ички туризмни ривожлантириш, сайёҳлик объектларини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида ўз мулоҳазаларини билдирди.
 
Давлат раҳбари мутасадди қўмита, вазирлик ва идора раҳбарларига сайёҳликни мавсумий эмас, балки йил давомида даромад манбаига айлантириш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, сайёҳларни жалб қилишда янгича учул ва ёндашувлардан самарали фойдаланиш, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Туризм бўйича йиғилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар