...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтгач, яна сафарга чиқади


15:16, 10.06.2018 Жамият
 12 571

Давлат раҳбари бугун, 10 июнь куни Тошкентга қайтиб келади.

8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида бўлиб, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг ўн саккизинчи мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Хитойга ташрфини якунлаб, Тошкент томон отлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Давлат раҳбари бугун, 10 июнь куни Тошкентга қайтиб келади. 

У янги ҳафтани ҳам сафарлар билан бошлайди. “Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси етказган маълумотларга қараганда, Шавкат Мирзиёев эртага, 11 июнь куни Фарғона вилоятига сафарга чиқади. 

Давлат раҳбари вилоятда олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, аграр соҳадаги янги лойиҳалар, инвесторларнинг фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар