...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ҳарбий қисмга борди


15:55, 28.07.2018 Жамият
 3 811

Президент мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд алоқа техникалари намуналари билан танишди.

Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
 
Давлат раҳбарига ҳарбий қисмда амалга оширилган таъмирлаш ишлари, мудофаа тизимидаги алоқа тармоқларини модернизация қилиш, жанговар ва ўқув-тайёргарлик жараёнини автоматлаштиришга доир лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.




 
“Мудофаа тизимида энг асосийси – алоқа. Бу тизимни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, алоқа хавфсизлигини чуқур биладиган мутахассислар тайёрлаш бўйича янги стратегия ишлаб чиқиш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Аскарлар орасидан техник-муҳандислик қобилиятга эга ёшларни саралаб олиш, алоқачи мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган ўқув юртларидаги таълим ва амалиёт дастурини такомиллаштириш, ҳарбийларни замонавий рақамли технологиялар бўйича ўқитиш юзасидан топшириқлар берилди.




 
Президент мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд алоқа техникалари намуналари билан ҳам танишди. Ҳарбий қисмда аскарларнинг хизматни ўташи ва яшаши учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар