...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Таиланд қироличасига ҳамдардлик мактубини йўллади


01:20, 15.10.2016 Жамият
 3 977

Давлат раҳбари ўз мактубида қироллик оиласига ва Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирган.

Аввалроқ, Тиланд Қироли Пхумипон Адульядет 13 октябрь, сешанба куни оғир хасталик сабаб шифохонада оламдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик. Қирол 88 ёшда эди. Унинг вафоти муносабати билан мамлакатда бир йиллик мотам эълон қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Таиланд Қиролличаси Момрачавонгса Сирикит Китиякарага атоқли давлат арбоби, миллат раҳбари Таиланд Қироли Пхумипон Адульядетнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари ўз мактубида қироллик оиласига ва Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирган. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Пхумипон Адульядет Ўзбекистон-Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар