...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни ўзбек миллий маҳсулотлари билан таништирди


13:45, 14.12.2017 Жамият
 4 309

Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков кеча, 13 декабрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.
 
Кўргазмада мамлакат сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда.
 
Президентлар мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.
 
ЎзАнинг хабарига кўра, Қирғизистон Президенти мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга юқори баҳо берди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбеков Ўзэкспомарказ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар