...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Сочида Владимир Путин билан учрашув ўтказди


15:56, 11.10.2017 Жамият
 4 886

Россия раҳбари саноат соҳасидаги ҳамкорлик ҳам келажакда ижобий натижаларга олиб келишини таъкидлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 10–11 октябрь куни бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Сочи шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон раҳбари Сочи халқаро аэропортида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Сочи шаҳри мэри Анатолий Пахомов ва бошқа расмий шахслар томонидан кутиб олинган эди.
 
Ташриф доирасида бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
 
“Сизни Сочида қабул қилаётганимдан мамнунман. Шуни таъкидлашни истардимки, сизнинг Россияга қилган ташрифингиз чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш учун икки томондан ҳам ҳамкорларимиз фаол иш олиб боришмоқда. Бу эса сезиларли натижаларни кўрсатмоқда. Агар ўтган йилда товар айирбошлаш бўйича бироз пасайиш кузатилган бўлса, бу йил эса, жорий йилнинг 8 ойи ҳисобида, 20 фоиздан ортиқ кўрсаткичга кўтарилган”, деди Владимир Путин.
 
Владимир Путиннинг айтишича, йил якунига кўра бу кўрсаткич янада ошиши кутилмоқда. Россия раҳбари, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик ҳам келажакда ижобий натижаларга олиб келишини таъкидлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўз навбатида юқорида тилга олинган келишувларнинг изчил амалга оширилиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.
 
“Россияга ташрифимдан сўнг кўп масалаларда вазият ўзгарди. Хусусан, сиз айтганингиздек, товар алмашинувидаги ўсиш суръатлари ҳам бизни қувонтиради”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигининг ҳал қилинмаган йўналишлари қолмаганлигини ҳам қўшимча қилиб ўтди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон–Россия муносабатлари МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Сочи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар