...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги уйларни адолат мезонига қатъий риоя қилган ҳолда тақсимлаш кераклигини айтди


17:36, 03.02.2017 Жамият
 6 346

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида қурилаётган уй-жойларни бориб кўриб, зарур тавсияларини берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Сергелида қурилаётган метро билан танишгани ҳақида хабар берган эдик. Президентимиз Сергели туманида бунёд этилаётган замонавий кўп қаватли уй-жойлар билан ҳам танишди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан аксарият шаҳарлар бош режа асосида қайта қурилди. Тошкент, Нукус, Урганч, Бухоро, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз ва бошқа шаҳарларнинг бугунги жамоли бунинг яққол тасдиғидир.

Сергели туманида 2016-2017 йиллар режасига асосан 4284 хонадондан иборат 102 замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур йирик лойиҳа оилаларнинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Эътиборлиси, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида ушбу уй-жойнинг 66 тасини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим муассасалари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳам барпо этилади.
 
“Асосий мақсадимиз одамларга қулайлик яратиш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш. Мазкур уй-жойлар тақсимотида адолат мезонига қатъий риоя этилиши керак. Шунда халқимизнинг кайфияти яхши, ҳаётдан рози бўлади. Эртанги кунга ишончи ортади. Аҳолининг эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб бундай уйларни Тошкент шаҳрининг 10 туманида 10 тадан қуришни режалаштирмоқдамиз”, дейди давлат раҳбари.
 
Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга мазкур иншоотларни бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган пухта лойиҳалар асосида қуриш, уларни энг замонавий инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сергели Уй-жой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар