...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳига ҳамдардлик билдирди


12:10, 16.11.2016 Жамият
 3 857

Шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ал Сауд 12 ноябрь куни 85 ёшида узоқ вақт давом этган касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал Саудга таниқли давлат ва жамоат арбоби, Подшоҳнинг акаси, шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ал Сауднинг вафоти муносабати билан самимий таъзия изҳор этиб мактуб йўллади ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Саудия Арабистонининг “SPA” агентлиги хабарига кўра, шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ал Сауд 12 ноябрь куни 85 ёшида узоқ вақт давом этган касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Шаҳзода вафоти муносабати билан мамлакатда 3 кунлик мотам ўтказилди.
 
Турки бин Абдулазиз Ал Сауд 1932 йилда туғилган бўлиб, 1957-1969 йилларда Ар-Риёд шаҳри амири, 1969-1983 йилларда қиролликнинг Мудофаа вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Дурдона Расулова

Теглар:Саудия Арабистони Шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ал Сауд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар