...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев сафарга жўнаб кетди


09:46, 08.10.2018 Жамият
 3 811

Ўзбекистон Президенти икки кун мамлакатда бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди.
 
Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
 
Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция Эммануэль Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар