...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистонга етиб борди


13:48, 05.09.2017 Жамият
 9 342

Бишкекдаги “Манас” аэропортида Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекка жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 5 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бишкекнинг “Манас” аэропортига етиб келди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти сайти хабар бермоқда.
 
Бишкекдаги “Манас” аэропортида Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Маросимда икки давлат мадҳиялари жаранг сочди.
 
Давлат ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоев билан қатор масалалар бўйича муҳокамалар ўтказиши белгиланган. Муҳокамалар якуни бўйича икки давлат раҳбарлари икки томонлама ҳужжатлар имзолаш маросимида иштирок этадилар ва матбуот учун чиқиш қиладилар. 

Эътиборли жаҳати шундаки, Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга турмуш ўртоғи Зироат Ҳошимова билан борди. Бундан аввал, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганида унга турмуш ўртоғи хамрохлик қилган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоев Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар