...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президентини Ўзбекистонга таклиф қилди


10:38, 09.06.2017 Жамият
 1 899

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди.

ШҲТнинг Остона саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан бу галги учрашуви икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик алоқаларни кенгайтиришда муҳим босқич бўлиши, Самарқанддаги учрашувда эришилган келишувларни мазмунан бойитишини таъкидлади.
 
Алмазбек Атамбоев ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий қардошлик муносабатлари, урф-одат ва анъаналари ўхшашлиги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.
 
Кейинги пайтларда икки давлат ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқотлари, ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасида делегациялар алмашинуви амалга оширилмоқда. Икки давлат жамоатчилиги вакилларининг Андижон ва Ўш шаҳарларига ўзаро ташрифи бўлиб ўтди.
 
Президентлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
 
Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевни Ўзбекистонга ўзига қулай бўлган вақтда ташриф буюришни таклиф қилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ШҲТ саммити Алмазбек Атамбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар