...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Пётр Порошенко билан телефон орқали суҳбатлашди


08:21, 14.12.2016 Жамият
 2 612

13 декабрь куни Украина томонининг ташаббуси билан икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Аввалроқ, 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғолиб бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни қутлаб Украина Республикаси Президенти Пётр Порошенко табрик мактубини йўллагани, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори экани ҳақида хабар берган эдик. Пётр Порошенко ўз мактуби сўнггида Шавкат Мирзиёевни Украинага таклиф этган эди.
 
Кеча, 13 декабрь куни Украина томонининг ташаббуси билан икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
 
Украина Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади. 

Президентлар турли соҳаларда Ўзбекистон билан Украина муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга, бунда икки давлатнинг мавжуд имкониятларини тўла ишга солишга келишиб олдилар.

Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Украинага ташриф билан келишни таклиф этди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Пётр Порошенко Ўзбекистон-Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар