...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Президент сифатида илк учрашувини ўтказди


10:06, 06.12.2016 Жамият
 4 550

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида МДҲ кузатувчилар миссиясига раислик қилган

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида самарали ишлагани, ушбу жараён ҳамда сайлов якунларини юқори баҳолагани учун самимий миннатдорлик билдирди.
 
Сергей Лебедев Президент сайлови мониторингида иштирок этишга таклиф этилгани ва МДҲ кузатувчилар миссияси аъзолари учун барча қулай шароитлар яратилгани учун ташаккур билдирди.
 
Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сергей Лебедев Учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар