...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев пахта даласига борди


20:48, 12.10.2018 Жамият
 11 726

Президент фермер хўжалигида вилоят фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан суҳбатлашган.

Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди. “Валихон ота” фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирди.
 
Жорий йил июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида давлат раҳбари ғўза ривожини жадаллаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берганди. Шунга мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам зарур агротехник тадбирлар амалга оширилган. Вилоятда қарийб 76 минг гектар, Бўка туманида салкам 13 минг гектар майдонда пахта етиштирилган. Айни кунларда пахта терими давом этмоқда.
 
Президент шу ерда вилоят фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан суҳбатлашган.
 
Давлат раҳбари ҳамма соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам асосий мақсад халқ манфаати эканини, қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилишини таъкидлаган.
 
Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак. Эртанги кунни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши зарур. Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади, деган Шавкат Мирзиёев.
 
Мулоқотда фермерларга ўз меҳнати самарасини кўриш вақти келгани, бунинг учун пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиб, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлиги таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Пахта Бўка тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар