...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқини Наврўз билан табриклади


12:56, 20.03.2017 Жамият
 4 887

Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилган.

Бугун, 20 март куни республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб миллий байрам саналмиш Наврўз кенг нишонланмоқда.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телевидение орқали ўзбек халқини Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади.

"Бу йилги Наврўз байрами, барча шаҳар ва қишлоқларимизда, умумхалқ сайиллари тарзида ўтаётгани, унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда. Наврўз руҳи ва фалсафаси “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг ғоя ва мақсадлари билан уйғун ва ҳамоҳанг равишда намоён бўлмоқда", деди Шавкат Мирзиёев ўз табригида.
 
Qalampir.uz мухбирининг хабар қилишича, айни вақтда Шавкат Мирзиёев Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган сайилда иштирок этмоқда.
 
Байрам муносабати билан сайиллар, махсус тайёрланган саҳналарда қадимий урф-одатларимизга хос бўлган дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, цирк артистлари, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари (полвонлар мусобоқаси, арқон тортиш ва ҳоказо) ташкил этилган.
 
Сайилда, шунингдек, ўзбек эстрадасининг машҳур хонандалари ўз қўшиқлари билан чиқиш қилишмоқда.
 
Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилган. 
Умида Якубова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Наврўз Сайил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар