...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди


10:19, 04.11.2016 Жамият
 3 106

Суҳбат икки давлат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди.

2016 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу хақда “Uza.uz” хабар берди.
 
Мулоқот чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммоларни ҳам муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан келишувларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
 
Суҳбат икки давлат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Телефон суҳбати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар