...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига таъзия билдирди


11:29, 24.01.2017 Жамият
 2 102

Президент темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди

Аввалроқ, 22 январь куни Ҳиндистоннинг Орисса ва Андхра-Прадеш штатлари чегарасида поезд ҳалокатга учрагани, вагонлар рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 39 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига ва дўст ҳинд халқига Андхра-Прадеш ва Орисса штатлари чегарасида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Маълумотларга ўрнида, ҳалокатда поезднинг 22 та вагонидан 8 таси рельсдан чиқиб кетган. Оқибатда 60 дан ортиқ кишининг жабарлангани ҳақида хабар қилинмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Ҳиндистон Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар