...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев муҳим масалада йиғилиш ўтказади


09:44, 14.08.2018 Жамият
 10 517

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлили муҳокама этилади.

Бугун, 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, видеоселектор йиғилишида тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлили муҳокама этилади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда инвестиция муҳити яхшилангани натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри сармоялар фаол кириб келмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг беш ойида 776 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 496 тага кўпдир. Шунингдек, жорий йилда хорижий инвестициялар иштирокида 377 та ҳудудий ва 148 та тармоқ лойиҳалари бажарилиши белгиланган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Видеоселектор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар