...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Мисрдаги қирғин юзасидан таъзиянома йўллади


20:52, 29.05.2017 Жамият
 3 492

Шавкат Мирзиёев Миср Президентига, биродар Миср халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

Бугун, 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Миня вилоятида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик мактуби йўллади.

ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Миср Президентига, биродар Миср халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Мисрнинг Ал-Адва шаҳрида христиан динига мансуб диндор кишилари бор бўлган автобус ўққа тутилган эди. Натижада автобусдаги фуқароларнинг 26 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 30 нафари жиддий жароҳат билан шаҳар шифохонасига етказилган. Кейинчалик уларнинг ҳам жонлари узилган. Жами 51 нафар қурбон қайд этилган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мисрдаги қирғин Абдулфаттоҳ Ас-Сиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар