...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Мексика халқига таъзия билдирди


13:30, 22.09.2017 Жамият
 1 913

Шавкат Мирзиёев зилзиладан талофат кўрган Мексика Қўшма Штатлари халқи ва президентига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев зилзиладан талофат кўрган Мексика Қўшма Штатлари халқи ва президенти Энрике Пеня Нетога ҳамдардлик мактубини йўллади.
 
ТИВ Матбуот хизмати хабарида, Ўзбекистон Республикаси Президенти мактубида Мексикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар ўзбекистонликларни чуқур қайғуга солгани айтилган.
 
Шавкат Мирзиёев Мексика халқига, шунингдек, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари, уларнинг яқинлари ва жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллаган.
 
Маълумот учун, 19 сентябрь куни Мексикада 7,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлган. Табиий офат 250 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мексика Ҳамдардлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар